
"Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала коронавирусга яна тест топшириб кўрди. Тўртинчи марта топширганда тест натижаси ижобий чиқди.
Бу ҳақида El Chiringuito нашри хабар тарқатди.
Март ойида Дибала ва унинг юрадиган қизи Ориана Сабатини ушбу касаллика чалинган эдилар. Апрель ойида бўлса, у яна топшириб кўрди. Афсуски, бу сафар натижа яна ижобий чиқди ва COVID-19 тасдиқланди.
Энди футболчи тезкор даволаниши керак, сабаби "Ювентус" май ойидан машғулотларни бошлашни режа қилган.