
"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Премьер-лигадаги голли узатмалар мавзусида фикр билдириб ўтди.
"Ростини айтсам, мен ўзимни 17 та узатма қилгандай ҳис қиляпман. Биламан, мени "Арсенал" клубидаги битта узатмамни ҳисобга олишмаган. Буни нима учун қилишганини билмайман, ҳалигача тушунганим йўқ.
Мен ҳар доим Анри билан Бельгия терма жамоасида хазиллашар эдим, ҳатто Венсан Компанининг хайрлашув ўйинида, мен унга: "Бу йили мен сенга етиб оламан" дедим.
16 та голли узатма – бу ўйинчининг истеъдодли эканлигини кўрсатувчи, жуда ҳам яхши натижа. Бироқ бу амалга ошмай қолса (Анрининг рекорди), кейин ҳам давом этаман.
Рекорд қўйиш, сенга шараф бағишлар экан. Менда бундай вазият Германияда бўлган эди, айрим рекордларни ураётганингни кўриш ёқимли", - дейди де Брюйне.
АПЛнинг голли узатмалар бўйича рекорди "Арсенал" собиқ ҳужумчиси Тьерри Анрига (20 та голли узатма) тегишли.