Отаменди «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Николас Отаменди ёзги трансферлар мавсуми вақтида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақида ESPN нашри хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, аргентиналик футболчи жорий мавсумда жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола унга ажратаётган ўйин вақтидан норози бўлиб турибди.

Таъкидланишича, Отаменди Манчестерда бахтли, бироқ агар вазият ўзгармаса, бошқа клубга трансфер имкониятини кўриб чиқиши мумкин.

“Манчестер Сити”нинг бошқа бир ҳимоячиси – Данило ҳам худди шу ҳолатда. Илгарироқ, бразилиялик футболчи ёзда “Интер”га ўтиш йўлида маоши камайишига ҳам розилиги хабар қилинганди.

Жорий мавсумда 31 ёшли Отаменди АПЛнинг 17та баҳсида майдонга тушган.

Ўқилган: 1745
Англия чемпионати Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” сафарда “Эвертон”дан устун келди
23:47
"Ман Сити" футболчилари требл қайд этса қанча бонус олишлари маълум қилинди
02:47
"Ливерпуль" сафарда "Борнмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
21:48