
Ҳуқуқий жиҳатдан "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган ва айни пайтда "Интер" ихтиёрида бўлиб турган ҳужумчи Алексис Санчесни миланликлар ўз таркибларида олиб қолишдан воз кечишди.
Унинг ўрнига "нерадзурри" ПСЖдан Эдисон Каванини олиб келмоқчи.
Gazzetta dello Sport ншрининг хабарига кўра, уругвайлик футболчининг вакиллари "Интер" билан боғланишган ва Каванини таклиф қилишган. Ҳозирда музокаралар шартлари муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эдинсон билан "Атлетико" ҳам қизиқиб турибди.