Робби Фаулер: Футбол мухлисларнинг стадионга қайтишини кутмайди. Мавсумни охиригача ўйнаб қўйиш керак

"Ливерпуль" клубининг собиқ ҳужумчиси Робби Фаулер коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган АПЛ мавсумини қандай якунлаш борасида фикрини билдириб ўтди.

"Ҳозирда бутун дунё ҳаёт учун курашмоқда, бироқ ҳаммаси олдинги вазиятга қайтадиган вақт келади. Бунинг қачон келишини ҳеч ким билмайди. Бироқ футбол мухлисларнинг стадионларга қайтишини кутиб ўтирмайди, деб ҳисоблайман.

Эҳтиёт чоралари бекеор қилинган ҳолатда, оммавий тадбирлар охирги навбатда рухсат берилади.

Шундай экан ўйинлар ёпиқ эшиклар остида кечади. Идеал ҳолатми? Йўқ албатта, бу мен учун энг ноодатий вазият", - деб ёзган Фаулер.

Ўқилган: 1081
Англия чемпионати Коронавирус Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" стадиони коронавирус билан курашда омборга айлантирилади
06:54
Италиялик шифокор: "Аталанта" – "Валенсия" ўйини барча балоларни келтирди. У мисоли бомба эди
04:32
Бразилиянинг "Васко да Гама" жамоаси футболчиларининг 19 тасида коронавирус чиқди
19:30