Жасурбек Умрзоқов: Куним фойдали ўтяпти

Виктор Карпенко мураббийлигидаги «Бунёдкор» ўринбосарлари дарвозабони Жасурбек Умрзоқовнинг карантинни қандай ўтказаётгани ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Карантинда бўлсакда кунимни беунум ўтмаслиги учун ҳаракат қиляпман. Жумладан, эрталаб тонгда 4-5 километр кросс югуряпман. Танани уйғотиш учун енгил машқларни бажаряпман. Тушдан сўнг жисмоний машғулотларга эътибор қаратяпман. Қолаверса, кун давомида уй ишларида оила аъзоларимга қарашяпман. Ҳовлимизда гулзор бор. Шу гулзорнинг парвариш ишлари билан бандман. Шунингдек, китоб ўқиб, ҳордиқ чиқаряпман. Қисқаси, карантин бўлса-да, кунимни бекор ўтмаслигини учун ҳаракатдаман.

Албатта машғулотлар режасини жамоамизнинг дарвозабонлар мураббийи Марат ака Галимов билан биргаликда тузиб чиққанмиз. Ўйлашимча, уй шароитида машғулот ўтказиб, жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб турса бўлади. Ҳар ҳолда кунлик машғулотлардан кейин ўзимни яхши ҳис қиляпман. Айтганча, тўп билан ишлаш борасида ҳам муаммога дуч келаётганим йўқ. Акаларим ўз вақтида футбол ўйнаган. Тўп билан ишланадиган машғулотларда акаларим ёрдам беряпти.

Манба: "Бунёдкор" телеграм канали

Ўқилган: 1281
Бунёдкор Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Водий дербиси”ни Серазитдинов бошқаради
12:20
"Локомотив": 2010 - 2019 йилларнинг тўпурарлари
09:13
"Динамо" бугун "Шўртан"га қарши назорат учрашуви ўтказади
10:43