"Челси" клуби ходимларига маошларини тўлиқ тўлашда давом этади. Мухлисларга пуллар қайтарилади

"Челси" клуби ходимларга маош бериш дастурида иштирок этмаслик қарорини қабул қилди.

Клуб барча ходимларига тўлиқ иш куни ҳисобида маошларини тўлашда давом этади.

Фақатгина ўйин куни жалб қилинадиган ишчилар ва ходимларга 30 июнь санасига қадар ўйинлар бўладигандай ҳақ тўланишда давом этади.

Агар мавсум қайта тикланмаса ёки мухлисларсиз давом эттириладиган бўлса, "Челси" клуби барча уй ўйинларга кириш учун сотилган абонемент эгаларига ҳар бир ўтказилмаган ўйин учун пулларни қайтариб беради.

Бундан ташқари клуб Мюнхен шаҳрида бўлиши керак бўлган  ЕЧЛ 1/8 финал "Бавария"га қарши ўйин учун бориши режалаштирилган 3800 дан зиёд мухлисларга 350 фунтгача пулларни тўлаб берадиган бўлди.

Барча қарорлар "Челси" клуби эгаси Роман Абрамович томонидан маъқулланган.

Ўқилган: 1522
Англия чемпионати Коронавирус Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” Лондонда ғалабага эришди
23:29
"Челси" ўз майдонида "Брайтон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
01:44
Рэшфорд кам таъминланган оила болалари китобга муҳаббат уйғотиш учун китоб клубига асос солди
19:01