
Британия ҳукумати яқин орада бир қатор кўзга кўринган шифокорлар билан учрашув ўтказади.
Бу ҳақида ВВС нашри хабар тарқатди.
Йиғилишда барча спорт мусобақалари, жумладан футболни бошлаш масаласи кўриб чиқилади. Масъул ходимлар шифокорлардан ҳар бир спорт тури бўйича кўрсатмалар олишади.
Бу борада аллақачон улар Бош вазир Борис Жонсонни огоҳлантириб қўйишди.