Агар мавсум ёпилса...

Тасаввур қилинг, агар УЕФА жорий мавсумни ҳозирги ҳолатида ёпишга қарор қилса, нима бўлади? Яъни қайси клублар чемпионликни нишонлайди, еврокубоклар йўлланмалари кимларга насиб этади?

Испаниянинг энг обрўси баланд нашрларидан бири Аолдинроқ УЕФА агар ўйинларни давом эттириш иложи топилмаса, барча чемпионатларнинг ҳозирги натижасини расман тан олиб, мавсумни ёпиши мумкинлиги хусусида маълумот тарқатган эди. Ушбу ғояга мувофиқ, айни пайт турнир жадвалининг 1-ўрнида бораётган клубларга чемпионлик мақоми берилади. Еврокубоклар йўлланмалари ҳам айни шу қоида бўйича тақсимланади. Коронавирус таҳдиди пасаймаса, шундай сценарийнинг юзага келиши эҳтимоли йўқ эмас. Тўғри, бу ғайриоддий ечим, аммо замирида озгина асос ҳам бор. Қизиқ, Европа миллий чемпионатлари таҳлили натижаси қандай? УЕФА чиндан ҳам, мавсумни ёпиш ҳақида қатъий қарор қабул қилса, қитъадаги 20та кучли биринчилик якуни қандай натижаларни тақдим этади.

МАВСУМ-2019/2020: ЭҲТИМОЛИЙ ЧЕМПИОНЛАР

Испания — «Барселона» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 2 очко)
Англия — «Ливерпуль» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 25 очко)
Италия — «Ювентус» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 1 очко)
Франция — «ПСЖ» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 12 очко)
Германия — «Бавария» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 4 очко)
Россия — «Зенит» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 9 очко)
Португалия — «Порту» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 1 очко)
Бельгия — «Брюгге» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 15 очко)
Украина — «Шахтёр» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 13 очко)
Туркия — «Трабзонспор» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — йўқ. «Истанбул Башакшеҳир» ва «Трабзонспор» тенг миқдорда очко тўплаган, фақат иккинчиси ўзаро ўйинлар бўйича устунликка эга)
Нидерландия — «Аякс» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — йўқ. АЗ ва «Аякс» тенг миқдорда очкога эга, фақат иккинчиси тўплар нисбати бўйича устунликка эга)
Австрия — ЛАСК (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 3 очко)
Чехия — «Славия» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 8 очко)
Греция — «Олимпиакос» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 14 очко)
Хорватия — «Динамо» Зг. (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 18 очко)
Дания — «Мидтъюлланд» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 12 очко)
Швейцария — «Санкт-Галлен» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — йўқ. «Янг Бойз» ва «Санкт-Галлен» тенг миқдорда очко тўплаган, фақат иккинчиси ўзаро ўйинлар бўйича устунликка эга)
Кипр — «Омония» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — йўқ. «Анортосис» ва «Омония» тенг миқдорда очко тўплаган, фақат  иккинчиси ўзаро ўйинлар бўйича устунликка эга)
Сербия - «Црвена Звезда» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 11 очко)
Шотландия — «Селтик» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 13 очко)

Хўш, AS «теория»си иш берса, еврокубокларга қайси клублар чиқади? Қуйидаги жадвалда «Манчестер Сити»нинг олдига тақиқ қўйилгани эътиборга олинган.

МАВСУМ-2019/2020ЕВРОКУБОКЛАР МАСАЛАСИ

 

Ассоциация

ЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаши аниқ клублар

ЧЛ ёки ЕЛга чиқадиган клублар

ЕЛ гуруҳ босқичида ўйнаши аниқ клублар

Испания

«Барселона», «Реал», «Севилья», «Реал Сосьедад»

-

«Хетафе», «Атлетико»

Англия

«Ливерпуль», «Лестер», «Челси», «МЮ»

-

«Вулверхэмптон», «Шеффилд Юнайтед»

Италия

«Ювентус», «Лацио», «Интер», «Аталанта»

-

«Рома», «Наполи»

Германия

«Бавария», «Боруссия» Д., «РБ Лейпциг», «Боруссия» М.

-

«Байер», «Шальке»

Франция

«ПСЖ», «Марсель»

«Ренн»

«Лилль», «Реймс»

Россия

«Зенит», «Локомотив»

«Краснодар»

«Ростов»

Португалия

«Порту»

«Бенфика»

«Брага»

Бельгия

«Брюгге»

«Гент»

«Шарлеруа»

Украина

«Шахтёр»

«Заря»

«Динамо» К.

Туркия

«Трабзонспор»

-

«Галатасарой»

Нидерландия

-

«Аякс»

«Фейеноорд»

Австрия

-

ЛАСК

«Рапид»


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин

Ўқилган: 474

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пояснение от Ташкентской футбольной ассоциации.
00:29
Буюк Иньеста Япония ва вирус ҳақида...
16:07
Тренерское образование: элементы тактики - продолжение.
04:42