Олимпия ўйинлари тарихига назар ташласак, бир-биридан қизиқарли беллашувлар, сенцацион финалларга гувоҳ бўламиз. Ана шундай баҳслардан бири 2012 йил Лондонда ўтган Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол дастурида кузатилган.
«Туманли Альбион»да кечган финалда Мексика ва Бразилия терма жамоалари баҳс олиб боришган ва таркибида Тьяго Сильва, Оскар, Халк, Неймар, Лукас Моура, Алешандро Пато, Марсело каби машҳур ўйинчилар бўлишига қарамай бразилияликлар имкониятни бой бериб қўйишган эди.
Бразилиялик футболчиларга армон бўлган Лондон-2012
Ўқилган: 1614