"Реал": Модрич ва Марселони сотамиз!

Мадриднинг "Реал" клуби маъмурияти келаётган ёзги трансфер мавсумида бир қатор юлдузларини сотиб юборишга тайёр.

Бу ҳақида Sport.es нашри хабар тарқатди.

Жумладан, "Қироллик клуб" ярим ҳимоячи Лука Модрични сотувга қўяди. Чунки у ўз амплуасидаги рақобатда Федерико Вальвердега имконни бой беряпти.

Хорватиялик футболчининг амалдаги шартномаси келаси йили ёзда тугайди, аммо Мадрид ундан шу йил қутилиб, пул ишлаб олмоқчи.

Бундан ташқари, чап қанот ҳимояда рақобатни Ферлан Мендига топшириб қўйган Марсело ҳам "бозорга" олиб чиқилади. Клуб ундан ҳам фойда кўриб қолмоқчи.

Ўқилган: 3103
Антони Марсьял Лука Модрич Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев: Бугун тажриба тантана қилди
01:34
Андреа Пирло Балотелли ҳақида фикр билдирди
10:43
Ла Лиганинг янги мавсум тақвими эълон қилинди. Класико октябрь ва март ойида
17:21