Оғир атлетикачилар Олимпиададан аввал 3 ҳафта махсус лагерга олиб борилиши мумкин

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) келаси йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг саралаш босқичига тайёрлов лагерини ҳам киритмоқчи. Энди ушбу ташаббусни Халқаро Олимпия қўмитаси қўллаб-қувватлаши керак.

Халқаро ташкилот режасига кўра, Олимпия ўйинларига лицензия олган спортчилар мусобақа бошлангунга қадар 3 ҳафта мобайнида махсус лагерда бўлишади. Ушбу вақт оралиғида атлетлардан допинг таҳлиллари олинади. Таҳлиллари мусбат чиққан спортчилар Олимпия ўйинларига қўйилмайди.

Бундай дастурдан кўзланган мақсад Олимпия ўйинларида “тоза” спортчиларнинг иштирокини таъминлаш, мусобақада оғир атлетика спорт турида ҳеч бир атлетдан допинг чиқмаслигини таъминлашдир. Ҳозирда IWF Ижроия қўмитаси бўлажак Олимпия ўйинларининг саралаш тизимини қайтадан кўриб чиқиш борасида ХОҚ билан музокаралар олиб бормоқда.

Ўқилган: 961
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Токио-2020 объектлари: Мусасино Форест Спорт Плаза
18:12
Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи машғулотларга қайтиш бўйича қўлланма чиқарди
12:14
Япония чет эл спортчилари учун карантин юмшатилиши чораларини бекор қилди
12:43