Триатлончиларимиз карантиндан чиқишди

Триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бир неча ҳафта мобайнида Таиландда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган эди. Коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида юртимизда карантин ҳолат эълон қилингач, ҳукуматимиз томонидан чет элда бўлган барча юртдошларимиз қатори триатлончиларимизнинг ҳам Ўзбекистонда қайтиб келишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Виктор Земцев мураббийлигидаги атлетларимиз Фарғона вилоятида 14 кунлик карантинда бўлишди ва аҳамиятлиси, ҳеч бир спортчимизда коронавирус инфекцияси аниқланмади.

“Ҳурматли Шавкат Миромонович, бугун бутун дунёни пандемия ўраб олган бир вақтда Ўзбекистонда спорт соҳасини мана шундай қўллаб-қувватлаётганингиз учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Мураббий сифатида шуни айтишим мумкинки, спортчига яқинлари ва мухлислардан ташқари давлат раҳбарининг ўзи қўллаб туриши муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, келажакда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган атлетлар учун бу жуда муҳимдир”, – дейди Виктор Земцев.

Айни пайтда ушбу спорт тури бўйича терма жамоамизнинг барча вакиллари ўз уйларида машғулотларни давом эттиришмоқда.

Ўқилган: 926
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Спорт фаоллари муносиб тақдирланишди
02:52
Қиличбозлик бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ўз уйларига соғ-саломат етиб олишди
12:11
“Тошкент йўлбарси” Руфат Рисқиев 71 ёшда!
10:16