Мата АПЛ сўнгги йилларидаги энг яхши ўйинчисини номини маълум қилди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата Англия премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб кимни ҳисоблашини айтиб ўтди.

"Менга "Челси" клубида Азар билан бирга ва унга қарши ўйнаш ёқар эди. Менинг учун бир неча йил давомида у лиганинг энг зўр ўйинчиси бўлган. У ўйинларни бир ўзи ютарди. Азар билан бирга шуғулланганим учун унинг нақадар яхши ўйин намойиш қилишини биламан.

Унга "Реал"да жароҳатлардан омади келмаяпти, лекин мен унинг сафга қайтиб ҳақиқий ўйин даражасини намойиш қилишига ишонаман", - дейди Мата.

Ўқилган: 1493
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Хуан Мата Челси Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” ўз майдонида “Лестер”ни енгди
00:24
АПЛ. "Тоттенхэм" бир киши кам бўлиб ғалаба қозонди ва бошқа натижалар
21:17
"Арсенал" клуби "Рома" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
14:32