Аббос Ғуломов: Тавсиялар асосида якка тартибда шуғулланяпман

Хабарингиз бор, айни вақтда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида барчамиздан  уйда қолиш талаб қилинмоқда. Натижада, барча мамлакатларда футбол учрашувлари ўтказилмаяпти.

Хўш, ўзбекистонлик футболчилар карантин даврини уйда қандай ўтказишмоқда?  Бугун бу ҳақда “Навбаҳор”нинг ёш, иқтидорли футболчиларидан бири Аббос Ғуломов билан суҳбатлашдик.

“Карантинни барча қатори мен ҳам оилам билан бирга ўтказяпман. Мураббийларимиз спорт формасини юқори ушлаб туриш учун керакли тавсиялар беришган. Айнан ушбу тавсиялар асосида якка тартибда шуғулланяпман. Албатта, якка тартибдаги машғулотнинг жамоавий машғулотдан фарқи бўлади. Шунга қарамасдан, имкон қадар спорт формамни юқори даражада сақлаб қолишга ҳаракат қиляпман.

Тўғриси, футболни соғиндим. Футбол тўхтаса, ҳаёт тўхтаб қолгандек бўлар экан. Намангандаги ажойиб футбол атмосферасини барча яхши билади. Ўйлайманки, карантин қоидаларига қатъий риоя қилсак, тезроқ яна ўша атмосферани кўришимиз мумкин бўлади”, – деди Ғуломов.

Ўқилган: 2535
Интервьюлар Навбаҳор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Миллий терма жамоа учрашувлари пайти стадионда егулик ва ичимликлар савдоси йўлга қўйилади
08:22
Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Наманганда Берлин академиясига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади
11:44
Про лигада май ойининг энг яхшилари аниқланмоқда
01:26