Килиан Мбаппенинг орзулари футбол туфайли амалга ошмоқда... (ИнтерФутбол блоги)

Футбол қироли Пеле «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан ўтган йилнинг ноябрида учрашишни режалаштирганди. Аммо Пеленинг тоби қочиб қолгани боис учрашув бошқа муддатга қолдирилди. Натижада улар шу йилнинг 2 апрель куни Париждаги «Лютетия» меҳмонхонасида учрашиб, дилдан суҳбатлашишди. Мазкур учрашув таассуротлари ҳақида Мбаппе France Football нашрига сўзлаб берди.

«УНИНГ ОЛДИДА ХУДДИ ЁДГОРЛИК ҚАРШИСИДА ТУРГАНДЕК БЎЛДИМ»

- Менга Пеленинг учрашмоқчилигини айтишганида, дарҳол рози бўлдим. Бу учрашув учун Шимолий қутб­гача боришга тайёр эдим. Ўша кеча ухлай олмадим, хаёлимдан турли саволлар ўтаверди. Тўғрисини айтсам, уни ажаблантиришдан чўчидим. Қолаверса, «Пеле инглиз тилида яхши гаплаша олмаса-чи?» деб ўйлаб қолдим.

Мен ҳам португалчани у қадар дуруст билмайман. Шу тариқа тил танлаш масаласида жиддий савол туғилди. Лекин матбуот анжуманидан олдин Пеленинг инглиз тилида равон гаплаша олишини айтишди. Унинг олдида турсангиз, ўзингизни худди ёдгорлик қаршисида тургандек ҳис қиласиз. Яъни ўзингизни митти одамчадек ҳис қиласиз. Тоғнинг этагида турибман-у, юқорига йўл йўқдек туюлди. Лекин матбуот анжуманида журналистларнинг унга боқаётганларини кўриб, ҳиссиётларимиз бир хил эканлигига гувоҳ бўлдим. У барча бўшлиқларни тўлдиради. Бир оғиз сўз айтмай, шунчаки, уни томоша қилиш ҳам кифоя. Ҳаётимда бир марта шундай ҳолатга тушгандим, яъни Зидан билан учрашганимда. Ўшанда ҳам ўзимни жуда кичкина ҳис қилганман. Яна шундай ҳиссиётлар бўлди, фақат ўткирроқ. Гўё туш кўраётгандек эдим. Ахир қаршимда футбол қироли турарди.

«ҲАР СОҲАДА ПЕЛЕГА ЎХШАМОҚЧИМАН»

- Бу соатни (Мбаппе ва Пеле ўз номлари ёзилган соатларни алмаштиришди) бир умр сақлайман. Ҳатто бузилиб қолса ҳам. Айтишларича, ҳар қандай совға бебаҳо бўларкан. Лекин бу ҳадя мен учун ўзгача аҳамият касб этади. Болалигимда тўпнинг ортидан қуваётганимда, мени нафақат замонавий юлдузлар, балки ўтмишнинг машҳур футболчилари ҳам қизиқтирарди. Пеле деган футболчи борлигини эшитардим ва бу ном тез-тез учраб турарди. Бир куни унинг қандай ўйнаганига қизиқиб кўрдим, ўйинлари ёзилган видеони топдим... Пеленинг ҳаракатларини таърифлаш қийин. Мен мутахассис эмасман. Буни шунчаки, олган таассуротларим туфайли гапиряпман. Боз устига, у бразилиялик.

Болалигимдан Бразилияга ишқибозман. Ёшлигимизда ҳамма Роналдиньо, Робиньо, Роналдо, Кака ҳақида гапирарди. ТВ орқали бразилиялик футболчиларнинг кўрсатган финтлари тўғрисидаги роликлар намойиш этиларди. Менда Роналдиньо ёзуви туширилган Бразилия терма жамоаси футболкаси бор эди. Бондидаги болалар жамоамизда ҳамма бразилияликларга мухлислик қиларди. Бразилия иштирокидаги ўйинлар биз учун футбол байрамига айланарди. Пеле эса барча даврларнинг афсонасидир. Ишончим комилки, яна юз йилдан кейин ҳам у ҳақда гапиришади. Ахир бу инсон уч марта жаҳон чемпиони бўлган. Энг эътиборли томони, ҳозирда Пеле ҳақида гапираётганларнинг аксарияти унинг ўйинларини кўришмаган. Шунга қарамай, уни яқинда фаолиятини якунлаган футболчидек эсга олишади. Афсона шундай бўлиши керак. Ҳар соҳада Пелега ўхшашни истайман.

«ПЕЛЕ ЖЧда БРАЗИЛИЯ ТЕРМАСИГА ХАЛАЛ БЕРМАСЛИКНИ СЎРАДИ»

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.interfutbol.uz  сайтида ўқийсиз...

Блоглар Килиан Мбаппе
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пирлодан Раулгача… Ёхуд аср футболининг омадли битимлари (Penalti.uz блоги)
04:14
Учинчи ғалаба муборак! ("ИнтерФутбол" блоги)
03:53
Мбаппе ва Роналду ўртасида 134 миллионлик “жарлик” бор экан-а... ("ИнтерФутбол" блоги)
07:41