Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Сергей Галицкий ва Сулейман Керимовлар ҳақида гапириб ўтди.
"Мен Галицкийни жуда ҳурмат қиламан, у содда инсон. У билан гаплашсангиз миллиардер ёки клуб хўжайини эканлигини билмайсиз.
Дастлабки кунларданоқ у менга "сиз" деб мурожаат қилган. Шунақа мавқедаги одам - бунақа муомала... Менда ёқимли таассурот қолдирганди.
Умуман, "Краснодар" у учун ҳам чемпион бўлиши керак. Бу одам шунга ҳақли
Керимовга келсак: у футболни унчалик ҳуш кўрмасди. "Анжи" учун кўп иш қилди. У билан ҳам ҳеч қандай муаммолар бўлмаган.
Керимов билан кам кўришардик, Галицкий билан эса деярли ҳар куни. Футболчилардан тортиб оддий ишчиларгача ҳаммани яхши билади", - дейди Аҳмедов.
Одил Аҳмедов: "Краснодар" Галицкий учун ҳам чемпион бўлиши керак. У бунга ҳақли
Ўқилган: 2763