Қанча қисқа бўлса, шунча яхши! Ёки футболда янги ўйин қоидалари

IFAB – бу Бирлашган Қироллик вакиллари: Aнглия футбол ассоциацияси (The FA), Шотландия футбол уюшмаси (SFA), Уэльс футбол ассоциацияси (FAW), Ирландия футбол уюшмаси (IFA) ва ФИФА (FIFA)дан ташкил топган Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши.

Кенгаш йиғилиши ҳар йили ўтказилади ва ўйин қоидаларига ўзгартириш киритиш қарорлари эса одатда 1 июлдан амалиётга жорий этилади. Бу йил, 29 февраль куни бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди, аммо дунёдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олиб, янги қоидалар фақат 2020/21 йилги мавсумнинг дастлабки ўйинларидан бошлаб амал қила бошлайди. Бу орада барча ўзгаришлар спорт федерациясига битта ҳужжатда юборилган.

Яшил ранг билан белгиланган жой футбол ўйнашингиз мумкин бўлган ҳудуд.

Эътибор қаратишингиз керак бўлган ўзгаришлардан бири бу «футболканинг қисқа енги» қоидасининг пайдо бўлиши. Бунинг ёрдамида футбол жамоасининг ҳар бир ўйинчисининг қўли мажозий маънода қисқариб кетди, чунки унинг асосий ўйин қисми елка саналади. Ушбу қоида ҳакамнинг майдонда ишлашини енгиллаштириш мақсадида қабул қилинди. Ўйин давомида ҳакамга футболчи қўлининг қайси қисми билан ўйнашини аниқлаш осон кечмайди. Aлбатта, қоидаларнинг бундай ўзгариши барча муаммоларни олиб ташламайди, аммо ўйин майдончасида қоидабузарликларни аниқлашда яққолроққа изн беради.

Ўқилган: 1624
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футболчи даҳшатли авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлди
04:06
Ўзбек футболида катта ўзгариш бўлади
08:01
IFFHS талқинига кўра АПЛ дунёнинг энг яхши чемпионати
14:05