Погба жароҳатидан кейин тикланиши ҳақида: Машғулот қилиб, тўп билан ишлаяпман

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба жароҳатидан кейин тикланиш жараёни қандай давом этаётгани ҳақида гапириб ўтди.

"Мен аллақачон машғулот қилиб, тўп билан ишлаяпман. Жароҳат олганимдан жуда афсусдаман, бироқ унга ҳам анча вақт бўлди. Ҳозир эса мен деярли тайёрман ва умумий гуруҳ билан машғулотларга қўшилиш ҳақида ўйлаб турибман.

Ёмон фикрга борманг, мен фаолиятим давомида ҳеч қачон бундай вазиятга тушмаганман, шунинг учун ҳам буни ижобий қабул қилмоқдаман. Бу нарса мени янада оч бўлишимга ундамоқда, қайтиб ўзимни кўрсатаман. Ва бу ҳолат менинг қанчалар футболни севишимни намойиш қилади", - дейди Погба.

Ўқилган: 734
Жароҳатлар Манчестер Юнайтед Поль Погба

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик ўйини. Ироқ — Ўзбекистон: Таркибимиз маълум
18:06
Суперлига. "Сурхон" сафарда "Бухоро"дан устун келди
20:30
“Интер” голларга бой бўлган баҳсда “Сассуоло”ни мағлуб этди
17:50