Спортчиларнинг коронавирус пандемиясига қарши курашга шахсий ҳиссалари

Жаҳоннинг машҳур спортчилари коронавирус пандемиясига қарши курашга шахсий ҳиссаларини қўшмоқдалар. Улар ўз шахсий маблағлари ҳисобидан коронавирус пандемиясига қарши курашга катта миқдорда пул маблағларини ҳайр-эҳсон қилмоқдалар.

Қуйида уларнинг тўла бўмаган рўйхатлари келтирилмоқда:

Футбол:
Германия терма жамоаси – 2.5 миллион евро
Муҳаммад Салаҳ (Миср) – 1 миллион евродан кўпроқ
Лионель Месси (Аргентина) – 1 миллион евро
“Милан” клуби футболчилари – 1 миллион евро
«Пари Сен-Жермен» клуби футболчиси Неймар да Силва Сантос Жуниор – 775 минг фунт ва бошқалар.

Теннис:
Рожер Федерер (Швейцария) – 1 миллион швейцария франки
Новак Жокович (Сербия) – 1 миллион евро

«Юта Жаз» клуби баскетболчиси Руди Гобер – 500 минг доллар;

Шунингдек, бу борада ўзбекистонлик футболчилар ҳам барчага намуна бўлишмоқда. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Наманган вилояти учун 600 миллион сўмлик зарур тиббий воситалар ажратди. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали Отабек Шукурувнинг ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани учун 100 миллион сўм, Миржалол Қосимов «Меҳр-шавқат» жамғармаси фондига 75 миллион сўм миқдорида хайрия қилишганидан кўпчиликнинг хабари бўлса керак.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!

Ўқилган: 544
Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Тоттенхэм" клуби 550 нафар ходимини таътилга чиқариб, икки ойга маошларини қисқартирди
01:39
Коронавирус 22 апрель ҳолати бўйича вазият. Бугунгача бўлган статистика
07:35
Италияда барча ўйинлар 2021 йилнинг 1 январигача мухлисларсиз ўтиши кутилмоқда
15:35