Диёржон Туропов: Футболни соғиндим

“Локомотив” футболчиси Диёржон Туропов клуб расмий сайтига берган интервьюсида карантин пайтида вақтини қай тариқа ўтказаётганини айтди.

– Қандай машқлар орқали жисмоний ҳолатни ушлаб турибсиз?
– Коронавирус сабабли белгиланган карантин вақитда жисмоний ҳолатимни ушлаб туриш учун деярли хеч нима қилганим йўқ. Чунки Суперлиганинг 3-тури доирасида “Бухоро”га қарши ўйинда жароҳат олгандим.

– Жароҳатни даволайдиган машқларни бажариб турибсизми?
– Кичик машғулотларни бошлаганимга 2-3 кунгина бўлди, бироқ бу ҳали жисмоний ҳолатимни тиклаб олиш учун етарли деб ўйламайман. Барибир якка ҳолдаги машғулотдан кўра жамоавий машғулотлар орасида фарқ катта бўлади.

– Карантин вақтида нималар билан бандсиз?
– Айни дамда асосий вақтимни дам олиш, кино кўриш, оилам билан бирга бўлиш ва даволаниш билан ўтказяпман. Футболни соғиндим!

Ўқилган: 902
Интервьюлар Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

U21. “Пахтакор” АГМКдан устун келди
01:17
Биринчи лига. 12-тур учрашувлари расмийлари
07:52
Гол+узатма бўйича футболчиларимизнинг ушбу мавсумдаги натижалари
07:31