Анвар Ғофуров: Янги саҳифа очамиз

Айтиш керак, карантин футболчининг қанчалар профессионал эканлигини кўрсатиб беради. Зеро, профессионал ўйинчи бундай вазиятларда жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туриш йўлини жуда яхши билади. Шундай футболчилардан бири Анвар Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Карантин вақтида уйда ўтирган бўлсамда, зерикишни хис қилмаяпман. Жисмоний ҳолатимни бир маромда ушлаб туриш мақсадида шуғулланаяпман. Уй шароитидаги машғулотларни тўхтатаётганим йўқ. Қолаверса, бўш вақтим бўлди дегунча, китоб ўқийман ёки интернет орқали ўзимни қизиқтирган мавзуларни кузатаман, саволларимга жавоб излайман. Албатта фарзандларим билан бирга кунимни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиламан.

Карантиндан кейин аввалги жисмоний ҳолатга қайтиш қанчалик осон? Ўйлайманки, профессионал футболчида бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Бундай вазиятларда ҳамма уй шароитида шуғулланади. Тахминимча, шундай ҳам бўляпти. Мавсумни давом эттиришга рухсат берилганидан кейин жамоаларда жисмоний ҳолат бўйича муаммо бўлмаса керак.

Суперлига давом эттирилишни бошлагач йўқотилган кунлар ҳисобига тақвим ўзгаради ва тиғишлашади. Буни плюс томонлари ҳам бор. Хусусан, барча футболчиларда ўйин амалиёти кўпроқ бўлади. Мураббийларда таркиб бўйича ротация қилиш имконияти пайдо бўлади. Захирада қолиб кетаётган ўйинчиларда ўзини кўрсатиш имконияти юқори бўлади.

Карантин вақтида ҳукуматимиз томонидан аҳолига турли талаблар қўйилмоқда. Бу албатта соғлиғимизни ўйлаб қўйилаётган талаблардир. Биз мазкур талабларни ҳурмат қилиб, уларга қатъий равишда амал қилсак ва бир мушт бўлсак, коронавирусни енгамиз ҳамда ҳаётимизда янги саҳифа очамиз.

Манба: "Бунёдкор" телеграм канали

Ўқилган: 1182
Бунёдкор Интервьюлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига 3-тур учрашувлари бошланиш вақтлари
19:01
"Навбаҳор": Туркиядаги сўнгги баҳсда дуранг
09:51
Туркияда йиғин ўтказаётган "Навбаҳор" Қозоғистон клубига мағлуб бўлди
09:25