Осиё чемпионати саралаши. Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Австралияга йирик ҳисобда ютқазди
Бугун Ўзбекистон U-19 аёллар олимпия терма жамоаси Мьянманинг Мандалай шаҳрида Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган сўнгги ўйинни Австралияга қарши ўтказди. Учрашув Австралия терма жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Карима Йўлдошева шогирдлари саралашдаги иштирокларини якунлашди. 

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги биринчи ўйинда Ўзбекистон Мьянмага 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Иккинчи ўйинда эса Непал дарвозасига жавобсиз 4та гол киритганди. 
 
U-19 Осиё чемпионати, 2-саралаш босқичи
"Мандалай Тири" стадиони, Мандалай

Австралия - Ўзбекистон 4:1 (1:0, 3:1)

Голлар: Кира Кони (41), Принцес Ибни Исей (49), Мэри Фловер (52), Челси Блиессет (87) - Шаҳноза Қурбонова (78).

Австралия: Аннали Гроу, Шарлотт Грант, Челси Блиссет, Куртни Невин, Эми Саэр, Принцес Ибни Исей, Рэйчел Лоу, Мэри Фловер, Кира Кони, Расами Фонсонгам, Тесса Тэмплин.
Ўзбекистон: Зарина Саидова, Мадина Ҳикматова, Шаҳноза Қурбонова, Сетора Такабоева, Лайло Шодиева, Тожинисо Рашидова, Диёра Эркинова, Шаҳризода Зайнитдинова, Нозима Эргашева, Ҳусния Ганчева, Сўғдиёна Алламуродова
Ўқилган: 1217
Аёллар футболи Ўзбекистон аёллар ОТЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шуҳрат Муҳаммадиев: Мени қўллаб турганларнинг барчасига раҳмат
18:59
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси АГМК ёшларини йирик ҳисобда мағлуб этди
15:30
Андрей Канчельскис: Учрашув натижасидан қониқдим
03:13