Карл-Хайнц Румменигге: Футболни спорт ва молия учун ҳам тиклаш керак

"Бавария" клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге 2019/20 мавсумни тугатиб қўйиш тарафдори эканлигини маълум қилди.

"Бавария" барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда машғулотларни 3 кун аввал бошлади. Ҳозир бизда мавсумни 9 май куни бошлаш имкони бор.

Футболни иккита сабабга кўра тиклаш керак: спорт учун ҳамда молиявий аҳвол учун. Чемпион жамоани номини аниқлаш керак, Евро-ўйинларга чиқадиганларни билиш керак.

Бундан ташқари, клублар трансляция телеҳуқуқларига ҳам жуда боғлиқдир. Биз ҳукуматдан чемпионатни бошлашга рухсат беришини кутяпмиз", - дейди Румменигге.

Ўқилган: 1907
Бавария Германия чемпионати Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Флик Нойер ҳақида: "Бавария"дагилар Мануэльнинг энг яхши дарвозабон эканлигини билади
01:11
"Бавария" аутсайдерни мағлуб этолмади
23:04
"Боруссия Д" бош мураббийи бўлишга асосий даъвогар маълум
20:48