"Ювентус" Дибала билан шартномани узайтиради

"Ювентус" клуби ҳужумчи Пауло Дибала билан янги шартнома узайтиришга яқин турибди.

Calciomercato нашрининг маълумотига кўра, келишувни узайтириш борасидаги муаммо фақатгина вақт билан боғлиқ.

Туринликлар аргентиналик футболчининг маошини йилига 11 млн евродан бонуслар билан таҳминан 12 млн еврогача оширади – айнан шу маблағни ҳужумчи сўраган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Янги келишув 2024 ёки 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлади.

Ўқилган: 910
Италия чемпионати Пауло Дибала Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Интер" ва "Милан" клублари "Рома"нинг ўлжасини илиб кетмоқчи
11:58
"Ювентус" ҳужумчиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради
09:56
Жоржо Кьеллини қачон сафга қайтиши маълум бўлди
06:32