Нолито: Роналду – буюк футболчи, бироқ Месси бу Месси

"Севилья" клуби ярим ҳимоячиси Нолито кимни дуёнинг энг кучли ўйинчи деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

- Сиз билан ўйнаган футболчилардан, қайси бирини кучли деб ҳисоблайсиз?

- Бу сўзсиз Лионель Месси. У дунёдаги энг зўр футболчи. Бундайлар футболдан олдин ҳам кейин ҳам бўлмаса керак.

У билан битта жамоада ўйнаш насиб қилганидан хурсандман (Нолито "Барса" тизимида 2008 йилдан 2011 йилгача бўлган).

- У Криштиану Роналдудан ҳам кучлими?

- Менинг фикримга кўра, Леони кимдир билан таққослаш керак эмас. У биринчи рақамли.

Лекин Криштиану ҳам буюк футболчи. У учта топ-чемпионатларда ажойиб натижаларни бежизга қайд этмаган. Бироқ Месси бу Месси, - дейди Нолито.

Ўқилган: 830
Барселона Криштиану Роналду Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

А Серия дебютанти Хондани ўз сафига қўшиб олмоқчи
23:44
Бекхэм ўз жамоасини яна кучайтирмоқчи
10:23
Дани Алвес Бразилия терма жамоасидан чақирув олди
18:10