
Англия премьер-лигаси бош директори Ричард Мастерс мавсум муддатидан олдин якунланса, қандай зарарларга олиб келишини айтиб ўтди.
"Биз Британиянинг йирик экономикаси каби, жуда ҳам катта даражада фойда йўқотмоқдамиз.
Биз 2019/20 мавсумни якунига етказмай тугатсак, бир миллиард фунт миқдорида зарар кўришимиз мумкин ва пандемия давом этса бошқа йўқотишларга дуч келамиз.
Бу АПЛнинг 20та клуби молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатади, камига бутун профессионал ишларни ёмонлаштиради", - дейилган хатда.
Бундан олдин Райт клубларнинг кўп фойда олишига солиқ жорий қилишга чақирган эди.