
Ўзбекистан миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойдан Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун бир қатор тиббиёт анжомларини юборади.
Бу ҳақида Дунё ахоборот агентлиги хабар тарқатди.
Айни пайтда "Шанхай СИПГ" жамоаси ярим ҳимоячиси Шайхай шаҳрида бўлиб турибди. У ўз ҳисобидан Ўзбекистонга махсус кийимлар, ҳимоя кўзойнаги ҳамда бошни бергитадиган шлемлар жўнатиш устида турибди.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси эса мазкур гуманитар ёрдамни Тошкентга етказишни таъминлаши айтилмоқда.