
Британиянинг Daily Mail нашри АПЛ клубларининг мавсумни бекор қилиши оқибатида қанча маблағ йўқотиши мумкинлиги ҳақида ҳисоб китоб қилиб кўрди. Бунда нашр клубларнинг теле ҳуқуқлардан, реклама ва ўйинлар ўтказишдан оладиган фойдаларидан таҳминий йўқотишларни ҳисоблаган.
Бунда энг кўп "Манчестер Юнайтед" клуби йўқотар экан (116,4 млн фунт). Иккинчи ўринда таҳминий ҳисобларга кўра, "Манчестер Сити" (109,3 млн фунт). Учинчида эса "Ливерпуль" клуби ўрин олган (102,6 млн фунт).
АПЛ мавсумни бекор қилса клублар қанча йўқотиши:
1. «Манчестер Юнайтед» – 116,4 млн (телеҳуқуқлар – 48 млн, ўйинлар ўтказишда – 17,6 млн, реклама – 50,8 млн)
2. «Манчестер Сити» – 109,3 млн (53,5 млн; 13,9 млн; 41,7 млн)
3. «Ливерпуль» – 102,6 млн (55,2 млн, 13,6 млн; 33,8 млн)
4. «Челси» – 91 млн (49,3 млн; 10,9 млн; 30,9 млн)
5. «Тоттенхэм» – 83 млн (41,9 млн; 16,8 млн; 24,3 млн)
6. «Арсенал» – 74,8 млн (40 млн; 15,4 млн; 19,4 млн).