"Пахтакор"нинг СССР чемпионатларидаги мураббийлари кимлар бўлган?

"Пахтакор"ни СССР чемпионати "Б" класси,  биринчи ва олий лигасида 1956-1991 йилларда жами 24 нафар мураббий бошқарган. Энг кўп ўйинда жамоамизни бош мураббий сифатида майдонга Иштван Секеч олиб тушган. У 162 беллашувда бу ишни бажарган. Александр Келлер бир неча бор жамоа бошқарувига келиб, 144 учрашувда мураббий бўлган. Ушбу икки мутахассис қўл остида жамоамиз СССР чемпионати олий лигасида энг юқори натижасига эришиб, 6-поғонадан ўрин олган.

Учинчи кўрсаткич Михаил Якушинга тегишли бўлиб, у 134 баҳсда бош мураббийлик қилган. Кучли бешликдан Вячеслав Соловьёв ва Биродар Абдураимов ўрин эгаллаган. Узоқ йиллар жамоамизда ўйнаган футболчилардан Абдураимовдан ташқари Геннадий Красницкий, Тўлаган Исоқов ва Аҳрол Иноятов ҳам бош мураббий сифатида ишлаган. Иноятов эса жамоамизда ҳам СССР, ҳам Ўзбекистон чемпионатида бош мураббийлик қилган ягона мутахассис саналади.

Қуйида СССР чемпионатида жамоамизда ишлаган мураббийлар номлари билан танишинг.

Иштван Секеч - 162 ўйин
Александр Келлер - 144 ўйин
Михаил Якушин - 134 ўйин
Вячеслав Соловьёв - 118 ўйин
Биродар Абдураимов - 84 ўйин
Александр Кочетков - 81 ўйин
Лев Ольшанский - 67 ўйин
Виктор Тихонов - 67 ўйин
Фёдор Новиков - 55 ўйин
Евгений Елисеев - 38 ўйин
Борис Аркадьев - 36 ўйин
Валерий Бехтенев - 34 ўйин
Гавриил Качалин - 26 ўйин
Сергей Мосягин - 25 ўйин
Виктор Носов - 23 ўйин
Геннадий Красницкий - 22 ўйин
Олег Базилевич - 21 ўйин
Юрий Ходотов - 19 ўйин
Тўлаган Исоқов - 19 ўйин
Борис Набоков - 17 ўйин
Анатолий Башашкин - 16 ўйин
Александр Абрамов - 13 ўйин
Аҳрол Иноятов - 13 ўйин
Савелий Сафронов - 8 ўйин

Ўқилган: 1983
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

2020 йилги Coca-Cola Суперлигаси, Ўзбекистон кубоги ва мамлакат лига кубоги учрашувлари тақвими
03:19
ЖЧ-2022 саралаши: КХДР – Ливан учрашувини Шерзод Қосимов бошқаради
21:29
"Пахтакор" Владимир Козак билан хайрлашди
05:17