Олимпиадада иштирок этадиган футболчиларнинг ёши ўзгартирилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари 2021 йилга кўчирилганлиги муносабати билан эркаклар ўртасида олимпия футбол турнири иштирокчиларининг энг катта ёшини ўзгартиришга қарор қилди.

ФИФА қоидалари бўйича олимпия терма жамоалари аъзоларининг энг катта ёши анъанага кўра 23 ёш деб белгилаган. Олимпия ўйинлари бир йилга сурилиши муносабати билан бу ёш эндиликда 24 ёш деб белгиланган.

Маълумки, Халқаро олимпия қўмитаси Токиодаги Олимпия ўйинларини 2021 йилга кўчирди. Токио губернатори Юрико Коикэ ушбу мусобақлар “Токио-2020” номини сақлаб қолиши тўғрисида баёнот берган. 2021 йилди Токио Олимпиадаси 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтиши белгиланди.

Токио Олимпиадасининг футбол бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақаларида 16 жамоа иштирок этади. Ҳозирги пайтда ушбу турнирда иштирок этадиган 14 жамоа – Бразилия, Аргентина, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Австралия, Германия, Франция, Испания, Руминия, Янги Зеландия, Миср, Кот-д’Ивуар ва Жанубий Африка Республикаси аниқланган. Яна икки жамоа Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари (КОНКАКАФ) зонасида аниқланади.

Ўқилган: 683
UFF.uz Спорт Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остидаги мамлакатимизда «спорт ойлиги» бошланди
12:43
Омад тилаймиз ёки спортдаги иримлар
10:12
Янги йилни янги лицензия билан қарши оламиз
11:47