"Қўқон-1912": “Марказий” стадион майдонининг парвариши давом этмоқда

Бутун дунёда коронавирус пандемияси сабабли футбол учрашувлари тўхтатилган. Жумладан суперлига ўйинлари ҳам ноъмалум муддатга қолдирилган. Давлатимиз раҳбарияти айни кунларда бу пандемияга қарши жиддий тарзда курашга киришган. Ишонамизки тез кунларда коронавирус балоси юртимизни тарк этади ҳамда яна қизиқарли футбол учрашувлари давом эттирилади.

“Қўқон-1912” футбол клубининг уй аренаси ҳисобланган , Қўқондаги “Марказий” стадионида майдон ҳолатини янада яхшилаш, майдон чимига агротехник ишлов бериш жараёнлари эса тўхтатилгани йўқ. Кеча “Қўқон-1912” клуби раҳбари Бахтиёржон Толипов “Марказий” стадионга бориб , олиб борилаётган ишларни назорат қилдилар. Клуб президенти майдон мутахассисларига футбол учрашувлари бошлангунга қадар чим ҳолатини янада яхши ҳолатга олиб келиш борасида ўзларининг маслаҳатлари ва кўрсатмаларини бериб , уларга майдон учун керак бўладиган дори ва ўғитлар учун маблағ ажратилиши тўхтамаслигини таъкидладилар.

“Марказий” стадион майдони карантин муддати тугагач янада гўзал қиёфага келади. Биз футбол учрашувлари бошланадиган кунларни сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Бунинг учун эса барчамиз карантин қоидаларига амал қилишимиз лозим бўлади.

Ўқилган: 773
Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Йован Жокич АГМКга қайтди
22:13
"Хотира қанотлари" турнирида финалчилар маълум бўлди
07:55
"Пахтакор" - "Бунёдкор": Превью
08:25