Жалолиддин Машариповнинг фикрича Купер ва Бабаян терма жамоани бошқаришга нолойиқ бўлишган...

Куни кеча «Пахтакор» ҳамда Ўзбекистон миллий термаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов «Zo’r TV» телеканалининг «Алдама мени» кўрсатуви меҳмони бўлди.

Суҳбат давомида бир қатор саволларга жавоб берган бу хоразмлик истеъдодли "дриблингчи" футболчи бир қатор қизиқарли саволларга жавоб берди. Хусусан, жорий мавсумда Суперлигага номуносиб бўлган уч жамоа ҳамда миллий терма жамоада ишлаган ва мамлакат бош жамоасини бошқаришга нолойиқ мураббийлар номини ҳам  айтиб ўтди.

«Суперлигага муносиб бўлмаган уч жамоа сифатида, мисол учун «Бухоро»ни айтишим мумкин.  Чунки, «Бухоро»нинг стадиони мавсумга ҳали тайёр эмас... Бу "йўналиш"да  яна икки даъвогар сифатида  клуб Навоийнинг «Қизилқум» ва «Андижон» клубларини кўрсатган бўлардим.
Маълумот учун, «Пахтакор» чемпионлиги билан якунланган 2019 йилги мавсумда «Андижон» 10-ўринни, «Бухоро» ва «Қизилқум» клублари эса 12-13-ўринларни эгаллашганди.

Айтганча, миллий терма жамоага нолойиқ бош мураббийлар ҳақида эса у қуйидагича фикр билдириб ўтди: "Менимча биринчи навбатда Эктор Купернинг танлаган нотуғри услуби учун ҳам унинг номини келтириб ўтдим. Бу борадаги иккинчи "номзод" эса Самвел Бабаяндир. Бабаянга эса мухлисларнинг кўсатган "меҳрлари" асосий сабаб қилиб кўрсатиб ўтишим мумкин..."

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин

Ўқилган: 1682

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Люксембург – Португалия, Сербия – Украина: Таркиблар!
18:16
Состав делегации женской молодёжной сборной Узбекистана U-19 и календарь игр.
20:57
12-тур оказался длиннее, чем было заявлено.
20:38