Терма жамоа шифокори: Дзюдочилар доимий назоратда

Бутун дунё азият чекаётган коронавирус пандемияси барча соҳалар каби спортга ҳам салбий таъсир ўтказмоқда.

Ушбу вирус туфайли барча катта-кичик мусобақалар ва ҳатто тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган Олимпия ўйинлари ҳам қолдирилди. Мана деярли бир ойдирки, мусобақалар йўқ, спортчилар эса ўз уйларида, карантин ҳолатида машғулотларни давом эттиришяпти.

Табиийки, бу ҳолатда терма жамоа мураббий ва шифокорлари зиммасига катта масъулият юкланади. Эътиборингизга айни мавзу юзасидан дзюдо бўйича терма жамоамиз шифокори Азиз Қаюмов билан тайёрланган суҳбатни ҳавола қиламиз.

– Азиз ака, бугунгидек синовли кунларда спортчиларимиз уй шароитида машғулотларни давом эттиришяпти. Хўш, дзюдочилар карантинни қандай ўтказишмоқда?

– Ҳақиқат ҳам бугунги кун ҳар биримиз учун синовли ҳисобланади. Шу кунларда давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, уйда ўтириб, карантин қоидаларига риоя қилишимиз керак. Шунга қарамай, олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни бир зумга ҳам тўхтаб қолмаслиги зарур. Терма жамоа аъзолари уйларида бош мураббийнинг кўрсатмаларига биноан ўз тайёргарлик жараёнларини давом эттирмоқдалар. Қолаверса, дзюдочиларимиз гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича ўзлари намуна бўлиб, тарғибот ишларида фаол қатнашишяпти. Бу мурожаатларимиз федерациянинг расмий телеграм сахифасига мунтазам юкланиб бориляпти.

– Дзюдочиларимизнинг саломатлиги жойидами? Улардан ҳеч қандай шикоят бўлмадими?

– Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан таклиф этилган кўрсатмаларга асосан кунлик гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаёт тарзини олиб боришлари, тана ҳароратини ўлчаб туришлари ва шикоятлари бўйича алоҳида тузилган телеграм гуруҳимизга ёзиб боришлари таъкидланган. Бу ишларнинг бари амалга оширилмоқда. Шу йиғилган маълумотларга кўра ҳозирга қадар терма жамоа аъзолари соғ-саломат.

– Уларга шифокор сифатида қандай тавсиялар беряпсиз?

– Шифокор сифатида давлатимиз томонидан тадбиқ этилган карантин қоидаларига риоя қилишларини талаб қиламан. Шу билан бирга гигиена қоидаларини назарда тутган ҳолда ҳаёт тарзини олиб боришларини сўраб қолардим.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Ўқилган: 1039
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Стив Жобснинг ухлашига ёрдам берган 3 одат
17:21
Сергей Бубканинг 26 йиллик рекордини 20 ёшли йигит янгилади
15:02
Енгил атлетика бўйича AҚШ чемпионати 144 йил ичида биринчи марта бекор қилинди
20:07