"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей голлари муаллифлари

Жамоамиз ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 1867 марта рақиб дарвозасига тўп киритган.

Бу сафар юбилей голлари муаллифлари кимлар бўлганига эътиборингизни қаратамиз. Миллий чемпионатлардаги илк голимизни Олег Синелобов 1992 йил Косонсойда "Косонсойчи" жамоаси дарвозасига урган. 100-гол эса Шуҳрат Мақсудов ҳисобига ёзилган. Ҳимоячи бўлишига қарамай, Улуғбек Рўзимов икки бор юбилей голлари муаллифига айланган. Зайниддин Тожиев ва Александр Гейнрих ҳам шундай натижага эришганлар. Гейнрих "Пахтакор"нинг 1000-голини ургани эътиборга молик. 2005 йил Тошкентда "Металлург"га қарши беллашувда у бунга муваффақ бўлган. Ўтган мавсумда Марат Бикмаев "Андижон" билан баҳсда 1800-тўпни киритганди. Жорий мавсумда жамоамиз 1900-голни урган ҳолда Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 2000-тўп сари довонни босиб ўтишга энг яқин турибди.

Қуйида юбилей голлар муаллифлари билан танишинг.
1 - Олег Синелобов
100 - Шуҳрат Мақсудов
200 - Улуғбек Рўзимов
300 - Улуғбек Рўзимов
400 - Самад Нарзиқулов
500 - Игорь Шквирин
600 - Соли Қурбонов
700 - Леонид Кошелев
800 - Сервер Жепаров
900 - Зайниддин Тожиев
1000 - Александр Гейнрих
1100 - Ихеруоме Уче
1200 - Зайниддин Тожиев
1300 - Александр Гейнрих
1400 - Шерзод Каримов
1500 - Ойбек Қиличев
1600 - Станислав Андреев
1700 - Игорь Сергеев
1800 - Марат Бикмаев.

Ўқилган: 2024
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА мутасаддиларининг Нидерландия сафари якунига етди
13:34
Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Наманганда Берлин академиясига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади
11:44
Луиза Садирова: Бундай учрашувда куч тежалмайди
13:19