Спорт федерациялари ва ассоциацияларига бириктирилган масъул ташкилотлар билан ишлаш

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, аҳоли ўртасида жисмоний тарбия оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган турли хил ассоциация ва ташкилотлар мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ги қонунига мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт субъектлари қуйидагиларни ўз ичига олади.

‌Спорт ва спорт ташкилотлари, шу жумладан спорт-техник ташкилотлар, спорт жамиятлари, спорт клублари, спорт машғулотлари марказлари:

    жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги спорт федерациялари (ассоциациялари) ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари;
    Техник ва амалий спорт турларини ривожлантирувчи ташкилотлар;
    Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ўқув юртлари;
    Ихтисослаштирилган спорт ўқув муассасалари;
    Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тадқиқот ишлари олиб борадиган илмий ташкилотлар;
    Ушбу Қонунга мувофиқ бошқа органлар ва ташкилотлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган масъул спорт ташкилотларининг асосий вазифалари ва функциялари

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги кенг аҳоли қатламини спортга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини олиб боришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масъул спорт ташкилотларининг асосий вазифаси бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Шунингдек, спорт саноати ва инфратузилмани ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш ва мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги ютуқларини халқаро майдонларда эътироф этиш каби бир қатор вазифалар ҳам киради. Давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ёшлар, аёллар, қариялар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида спорт тадбирларини оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Масъул ташкилотлар шаҳар ва туманларда миллий спорт турлари бўйича тадбирлар ва мусобақаларнинг мунтазам ўтказилишини таъминлаши керак.

Яна бир асосий функциялардан бири бу – болалар спортини ривожлантириш эканини таъкидлаш лозим. Болалар спорти бўйича таълим сифатини ошириш ва мамлакатимизнинг барча минтақаларида болалар спорти объектлари тармоғини кенгайтириш орқали болаларни, айниқса қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада каби уч босқичли мусобақалар тизими асосида ўйинларни ўтказиш болалар саломатлигини мустаҳкамлашга ва уларнинг жисмоний баркамол ривожланишини таъминлашга ёрдам беради.

Юқоридагиларга қўшимча сифатида айтиш лозимки, иқтидорли ва истиқболли спортчиларни доимий равишда танлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилотлар Миллий олимпия қўмитаси, федерациялар ва спорт ассоциациялари билан биргаликда иш олиб боришмоқда. Улар юқори сифатли спорт захирасини ва Олимпия ва Осиё ўйинларида, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида, шунингдек, турли халқаро турнирлар ва мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш учун терма жамоалар таркибини шакллантиради.

Ўқилган: 977
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган боксчи ва қиличбозларимиз тақдирланишди
08:07
Тошкентда велотрек бўйича Республика очиқ турнирига старт берилди
13:22
Тошкентда қиличбозлик бўйича халқаро мусобақа қизғин давом этмоқда
07:30