Спортчилар учун мавсумнинг ҳар бир дақиқаси қадрли

Мамлакатимиз бўйлаб карантин чора-тадбирлари оширилаётган вақтда номдор спортчиларимиз ҳам бир зум машғулотларни тўхтатиб қўйишгани йўқ. Улар ўз уйларида, масофадан мураббийлари назорати остида навбатдаги мусобақалар учун ҳозирлик кўряпти.

Параенгил атлетика бўйича мамлакат терма жамоаси аъзоси, Тунисда ўтказилган Гран-при турнир ғолиби Моҳигул Ҳамдамова Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги уйида машғулотларни давом эттирмоқда.

Фурқат тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс, футбол турлари бўйича мураббийлари шогирдларининг машғулотларини онлайн кузатиб боришяпти. Бокс бўлими мураббийи А.Абдусатторов, волейболдан Э.Отажонов, футболдан И.Жумановлар ўз шогирдлари билан доимий равишда онлайн мулоқотда.

Параўқ отиш спорт бўйича фарғоналик Азизбек Ибрагимов ҳам бўш ўтиргани йўқ. Хабарингиз бор, у 2018 йил Польшада ўтказилган Гран-При турнирида 236 нафар рақиби ўртасида 2-ўринни, 2019 йил Австралияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада 555 очко жамғариб, кумуш медални қўлга киритган эди. Ҳозирги кунда уй шароитида машғулотларни давом эттирмоқда.

Камондан ўқ отиш бўйича терма жамоа аъзоси Зокиржон Ғофуров ўзи истиқомат қиладиган Фарғона шаҳрида машғулотларини давом эттириб бормоқда.

Фарғоналик яна бир спортчи, каратэ бўйича Осиё чемпионати совриндори, олти карра Ўзбекистон чемпиони Достонбек Отаболаев ҳам машғулотларни уйида бажарган ҳолда, барчани зарурат бўлмаганда уйдан чиқмасликка, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишга чақиради.

Бир сўз билан айтганда, спортчилар учун мавсумнинг ҳар бир дақиқаси қадрли. Улар эса бу фурсатни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишади.

Ўқилган: 1163
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Грецияда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг машъаласи аланга олди
07:02
Рингда боксчи ва айиқ
16:35
Ўзбек спорти юлдузлари: Светлана Радзивил
16:24