Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсон билан жангнинг бекор қилинишига изоҳ берди

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 18 апрель кунига белгиланган америкалик Тони Фергюсонга қарши жангининг қолдирилиши ҳақида эълон қилди. Россиялик жангчи бу қарорни бутун дунёнинг коронавирусга қарши карантин олиб бораётгани билан изоҳлади.

“Барчасини тушуниб турибман. Жангнинг бекор бўлишидан сиздан кам хафа эмасман. Ҳамма қатори менда ҳам жангдан кейин қатор режалар бор эди. Лекин ҳозирги вазиятни назорат қила олмайман”, – деди Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

Жангчининг таъкидлашича, ҳозирда бутун дунё аҳли карантинда ва барча мамлакат, ҳукумат раҳбарлари касалликнинг тарқалишига қарши кураш учун хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирмоқда. Ҳабиб, шунингдек, касалликнинг тарқалишини олдини олиш учун унинг “дунё бўйлаб саёҳат қилмаслигини” таъминлаш, жангни деб кўплаб одамларнинг ҳаётини хавф остига солмаслик лозимлигини таъкидлади.

“Шунда ҳам Ҳабиб жанг қилиши керакми? Ўзингизни асранг ва ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг”, – дея постиги якунлайди Нурмагамедов.

Ўқилган: 1497
UFF.uz Спорт Ҳабиб Нурмагомедов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мактаб ўқувчилари қаҳрамонлари билан учрашишди
08:48
Рим маликаси – ХОҚ аъзолигига номзод
06:18
Осиё паралимпиячиларининг биринчи анжумани декабрда ўтказилади
06:50