Миржалол Қосимов коронавирусга қарши кураш доирасида хайрияга қўл урди

Шу кунларда мамлакатдаги барча соҳа вакиллари мазкур пандемияга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, юртдошларимиз «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондининг ҳисоб рақамларига жисмоний ёки юридик шахс сифатида маблағ ўтказиш йўли билан ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишмоқда.

Дунёдаги мураккаб вазиятда ўзбек халқига хос бўлган баҳамжиҳатлик ва саховатпешалик коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ҳамда беминнат ёрдамини аямаётган катта корхоналар, тадбиркорлар, таниқли ва машҳур инсонлар томонидан катта миқдордаги маблағлар хайрия қилинмоқда.

Ўз навбатида, мазкур хайрли ишга ўзбек футболи афсонаси, айни пайтда АГМК жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган мутахассис Миржалол Қосимов ҳам ихтиёрий равишда ушбу фондга беғараз ёрдам тариқасида 75 миллион сўм маблағни ўтказиб берди.

Ўқилган: 2060
АГМК Коронавирус Миржалол Қосимов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

AFC Integrity вакиллари Суперлига ва Про-лига клублари бош мураббий ва раҳбарлари учун семинар ўтказди
06:10
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Суперлига тақвими бўйича изоҳ
08:36
Футзал. Учта ўйинда 28та гол киритилди
01:19