Мураббийлар учун бепул таълим манбалари

Халқаро теннис федерацияси (ITF) кўпчилик мамлакатларда коронавирус инфекцияси тарқалган шароитда теннис бўйича жаҳондаги 164 мингдан тренерларни қўллаб-қувватлаш учун уларга ITF Академиясининг платформасида каратин пайтида бепул махсус таълим ресурсларини очди.

Ушбу платформада 340 мингтадан кўпроқ назарий материаллар – видеодарслар, теннис спорти бўйича энг сўнгги илмий тадқиқотлар натижалари баён қилинган назарий мақолалар жойлаштирилган. Бундан ташқари ITF Академия биринчи маротаба онлайн курсларни ҳам тақдим этди.

Мазкур онлайн курслари спортчиларни тайёрлашнинг барча босқичларини – “Стратегия ва тактикага кириш”дан бошлаб “Тренер этикаси”гача бўлган мавзуларни қамраб олган. Бундан ташқари ҳар ҳафта курслар мавзуларига янги маърузалар киритилади. Улар, жумладан “Мақсадни белгилаш”, “Ота-оналар теннисда”, “Таълим услубиёти” каби курсларни ҳам қамраб олган.

Платформага 13 тилдаги ITFнинг 150 тадан кўпроқ электрон китоблари илова қилинган. Улар ичида ниҳоятда машҳур ҳисобланган “Тренерлар учун мукаммал қўлланма”ҳам бор.

– Бугунги кунда спорт жаҳонда энг устувор ўринни эгаллаб турмаётган бўлса ҳам, биз тақдим этаётган таълим ресурслари жуда кўп мутахассислар учун фойдали бўлади деган умиддаман, – дейди Халқаро теннис федерациясининг президенти Дэвид Хаггерти. – Улар пайдо бўлган имкониятдан фойдаланган ҳолда ўз маҳоратларини оширишлари мумкин. Платформамиз фақат тренерлар учунгина эмас, шунингдек ўйин техникасини ошириш ниятида бўлган ёш теннисчиларга ҳам асқотади.

Ўқилган: 1041
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Forbes” сўнгги 1 йил ичида энг кўп даромад олган спортчиларни эълон қилди
18:52
Кун тарихи: Афсонавий Ришод Собировнинг катта спортдаги сўнгги куни ва Олимпиададаги учинчи медали
18:11
Ҳакамларимиз Халқаро дзюдо федерацияси ташкил этган семинарда қатнашишди
05:47