Президент маслаҳатчиси спортчиларимизга омад тилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларининг карантин вақтини қандай ўтказаётганини билиш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти билан телефон орқали мулоқотда бўлди.

Мулоқот чоғида қўмита раҳбари спортчилар учун ҳар бир дақиқа ғанимат экани, шундай синовли кунларда уларнинг оила бағридан узоқлашмасдан машғулотларни олиб бораётгани, жараёнларни кузатиб бориш учун мураббийлар тайинланиб, улар масофавий тарзда ишлаётгани ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида, Президент маслаҳатчиси спортчиларимизнинг жисмоний ва руҳий аҳволи давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида экани, улар тўлақонли машғулот олиб боришлари учун барча зарур шароитлар яратиб беришга тайёр эканини билдирди. Мулоқот якунида А.Абдувоҳидов юртимиз спортчиларига соғлиқ, келгуси мусобақаларда омад ҳамроҳ бўлишини тилади.

Ўқилган: 850
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси АГМК ёшларини йирик ҳисобда мағлуб этди
15:30
"Локомотив"га янги бош мураббий тайинланди
20:09
Ўзбекистон расмий ўйиндаги мағлубиятдан кейин ўртоқлик баҳсида Ироқ билан дуранг ўйнади.
23:01