УЕФА барча мусобақалар номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилди

УEФА коронавирус пандемияси туфайли Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларини номаълум муддатга қолдиришга қарор қилди.

Шунингдек, терма жамоаларнинг 2020 йил июн ойига белгиланган ўйинлари кейинга қолдирилиши маълум қилинди. Европа чемпионати 2020 финалига чиқиш учун плей-офф ўйинлари, терма жамоаларнинг ўртоқлик учрашувлари ва аёллар футболида Евро-2021 саралаш ўйинлари қолдирилди.

Аввалроқ, Евро-2020ни 2021 йилга кечиктиришга қарор қилинган эди.

Дунёда COVID-19 билан касалланиш билан 857,927 ҳолат қайд этилган. 42 115 киши вафот этди.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Худди Костя Дзюдек аниқ зарба йўлланг!

Ўқилган: 7404
Европа Лигаси Европа Чемпионлар лигаси УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди
20:38
Шота Арвеладзе бошчилигида "Пахтакор" 200тадан кўпроқ гол урди
15:20
Англия Лига кубоги, Финал. "Челси" - "Ливерпуль" 0:0 (пенальти - 10:11)
03:11