Мадриднинг "Реал" клуби вакиллари дунёда кезаётган коронавирус касаллиги туфайли кўп нарса ўзгарганини жумладан, бу ҳаётга ҳали-бери футбол қайтмаслиги ҳақида маълумот беришди.
"Бу касалликка қарши вакцина ўйлаб топилмагунча дунё футболни кўрмайди. Ла Лига мавсумни тугатиб қўйишни истамоқда. Аммо, бу ҳолат яқин орада бўлмайди", - дейилади клуб баёнотида.
Бош мураббий Зинедин Зидан аллақачон бу мавсумни унутиб, келаси мавсум ҳақида режалар тузишни бошлаган.
*****
Ҳамкорларимиздан:
Худди Костя Дзюдек аниқ зарба йўлланг!
"Реал" Мадрид: Коронавирусга қарши вакцина топилмагунча бу дунёга футбол қайтмайди!
Ўқилган: 2618