Енгил атлетика бўйича Жахон чемпионати 2022 йилга қолдирилди

Кеча World Athletics расмий сайтида ҳабар берилишича, шу йилнинг 6-15 август кунлари АҚШнинг Орегон штатида ўтказилиши режалаштирилган дунё биринчилиги 2022 қолдирилди.

Мутасаддиларнинг бундай қарор қабул қилишларига асосий сабаб Токио-2020 Олимпиадасининг 2021 йилга кўчирилиши билан боғлиқ. Шу сабабдан чемпионат хам бир йилга кечиктирилди.

“Биз Япония раҳбарияти ва Токио-2020 ташкилий қўмитасининг Олимпиадани 2021 йилда ўтказилиши билан боғлиқ қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бу вақт спортчилар учун айни муддао. Негаки улар ўзларини спорт формаларини тўлиқ тиклаб олиш ва машғулотлар билан янада кўпроқ шуғулланиш имкониятига эга бўлишади. Биз барчамиз келишган ҳолда, бир-биримизни тушунишимиз лозим.

Ҳозирги пайтда биз айнан шу шиор билан, Орегон штатида бўлиб ўтиши керак бўлган ЖЧнинг янги санасини ташкилий қўмита билан кўриб чиқмоқдамиз”, – деб фикр билдиришдишди Бутунжахон енгил атлетика федерацияси мутасаддилари.

Ўқилган: 802
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Елка билан боғлиқ энг яхши машқлар
07:50
Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун оғир атлетика бўйича саралаш даври 2021 йил апрелигача узайтирилди
16:44
Боксчиларимиз Осиё чемпионатида 20 та медаль билан қитъамизда яна тенгсиз бўлишди
09:15