"Тоттенхэм" клуби 550 нафар ходимини таътилга чиқариб, икки ойга маошларини қисқартирди

"Тоттенхэм" клуби коронавирус пандемияси туфайли барча ходимларининг маошини қисқартирди.

"Тоттенхэм" президенти Дэниэл Левининг маълумот беришича, барча 550 нафар клуб ходимларининг апрель май ойидаги маошлари 20 %га қисқартирилди ва таътилга чиқарилди.

Таъкидланишича, бу қарор ишчи жойларини сақлаш учун қабул қилинган. Ушбу чоралар ўйинчиларга тегишли эмас.

"Тоттенхэм" клуби ушбу чораларга борган иккинчи клуб бўлди. Чемпионатдаги танаффус туфайли ҳаражатларни қисқартириш бўйича биринчи бўлиб "Ньюкасл" клуби қўл урган эди.

Ўқилган: 902
Англия чемпионати Коронавирус Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Германиядаги битта ўйинда 37:0 ҳисоби қайд этилди. Ютқазган жамоа ижтимоий масофа сақлаб ўйнаганди
09:02
"Реал" ҳужумчиси Марианода коронавирус чиқди
17:58
“Арсенал” ҳимоячиси коронавирусга чалинди
20:49