Денис Истомин ва бошқа теннисчиларимиздан карантин шароитида ажойиб машғулотлар

Маълумки, бутун дунё бўйлаб тарқалаётган ва инсон саломатлигига жиддий хавф туғдираётган коронавирус пандемияси бизнинг мамлакатимизга ҳам кириб келган. Ўзбекистонда COVID-19нинг тарқалишига қарши кураш доирасида карантин жорий қилинганидан сўнг кўплаб спортчиларимиз фуқароларимизни ҳукуматимиз томонидан қўйилаётган талабларга риоя қилишларини сўраб, уйда қолишга чақиришмоқда.

Жумладан, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ҳам уйда карантинни қандай ўтказиш, теннис зарбаларини ўзлаштириш борасида чиройли намойишлар қилиб берди. Шубҳасиз, бундай ташаббусни жамоамизнинг бошқа теннисчилари ҳам қўллаб-қувватлашди ва барчани жисмоний фаолликка чорлаб қолишди. Зеро жисмоний ҳаракат вирусга қарши мукаммал иммунитет асосидир.

Аёллар терма жамоамиз таркибидан Сабина Шарипова, Оқгул Омонмуродова, Ситора Нормуродова, Ясмин Каримжонов, йигитларимиздан Санжар Файзиев, жамоамизнинг энг ёш вакили, 17 яшар Олим Набиев, шунингдек, федерация матбуот котиби, собиқ теннисчи Виктория Семёнова коронавирусга қарши курашга барчани чорлаб қолмоқда.

Ўқилган: 1712
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФAда “Спорт кунлари” мусобақаси старт олди
09:52
Велоспортчиларимиздан навбатдаги медаль. Беҳзодбек Раҳимбоев Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори
03:56
Рустам Шоабдураҳмонов: Мағлубият кайфиятини йиғиштиринг
11:26