Ўзбек спорти фахрийлари ҳам карантин кунларини мазмунли ўтказишмоқда

Ўзбек спорти фахрийлари ҳар жабҳада бизга ўрнак бўлиб келишмоқда. Хусусан, айни пайтда бўлиб турган синовли кунларда ҳам фахрийларимиз халқимизни уйда қолиб, мазмунли ишлар билан шуғулланишга чорлашаётир.

Жумладан, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, жисмоний тарбия спорт соҳасида 30 йилдан ортиқ фаолият олиб борган, эркин кураш бўйича фахрийлар ўртасида уч карра жаҳон чемпиони, эркин кураш ва дзюдо бўйича кўплаб Олимпиада ва жаҳон чемпионларини етиштириб берган Александр Истоминнинг бу борада кўрсатаётган намунали ишларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Фахрийларимиз ўз набираларига спорт деган тушунчадан қандай унумли фойдаланиш мумкинлигини яна бир карра кўрсатиб беришмоқда. Айниқса, Александр Истомин 78 ёшида ўзининг энг кичик, 5 яшар ўғли билан кунни мароқли ўтказаётгани ҳар қандай кўзни қувонтиради.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!

Ўқилган: 1441
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Қаҳрамонов Олимпиада йўлланмаси учун курашиш имкониятини сақлаб қолди
02:22
Жаҳон аренасига кириб келаётган янги лиганинг фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
08:19
Тошкент вилоятида оммавий спорт тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда
13:13