УЕФА президенти: Қачон бу тўхтайди, уни ҳеч ким билмайди

УЕФА ташкилоти президенти Александер Чеферин дунё футболининг қачон аввалги ҳолатига қайтиши ҳақида гапириб ўтди.

"Бу вазият қачон тугашини ҳеч ким билмайди. Бизда А, B ва C вариантлар мавжуд. Миллий чемпионатлар ва клублар билан мулоқотда бўлиб турибмиз. Энди фақат кутиш қолди.

Ҳозирча, коронавирус пандемияси тугагач, мавсум қандай давом этишини билмаймиз. У мухлислар билан ўтадими ёки уларсиз бу ҳам сўроқ остида.

Май ойининг ўрталаридан, июнда ёки июнинг охирларидан давом эттиришимиз мумкин. Агар бундай қила олмасак, мавсумни бой берган бўламиз", - дейди La Repubblica нашри Чеферин сўзларини келтириб.

Ўқилган: 1862
Европа миллий чемпионатлари УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

УЕФА Европа Премьер-лигаси ҳақида: Бу бизни албатта зериктиради. Чемпионлар лигаси – дунёдаги энг яхши мусобақа
13:46
Рўзиқул Бердиев: Бугун тажриба тантана қилди
01:34
Ўзбекистон Кубоги. Чорак финалга қуръа ташланди
19:36