Баллак: 2010 йили "Челси" клубини тарк этганимдан афсусланаман

"Челси" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак 2010 йили жамоани тарк этганидан афсусда эканлигини айтиб ўтди.

"Карло Анчелотти менинг қолишимни истади, бироқ клуб менинг ёшимни инобатга олиб бир йиллик шартномалар таклиф қилди. Мен икки йиллик келишув тузишни истаган эдим.

Ҳозир ўшанда ноҳақ бўлганимни тушунаман. Ҳаттоки, бир йилга бўлса ҳам қолишим керак эди.

"Байер"га қайтишим мумкинлигини ҳеч қачон ўйламаганман. Сўнгги дақиқагача "Челси"да қолишимга умид қилганман. Мен ҳақиқатдан ҳам фаолиятим охиригача "Челси"да қолмоқчи бўлганман", - дейди Баллак.

Ўқилган: 1007
Англия чемпионати Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жон Терри “Астон Вилла” билан янги шартнома имзолади
08:44
Клопп "МЮ"га қарши ўйин ҳақида: Топ жамоалар бизга қарши оддий ўйнашади
20:33
Погба катта эҳтимолга кўра "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
06:37