Роналду “Ювентус” клубини тарк этишга қарор қилди

Ҳужумчи Криштиану Роналду “Ювентус” клубини тарк этмоқчи. Португалиялик футболчига “ПСЖ” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублардан қизиқиш бор.

Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтиши мумкин, у 2003 йилдан то 2009 йилга қадар шу жамоанинг шарафини ҳимоя қилган.

Криштиану “Ювентус” клубига “Реал” жамоасидан 117 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. 35 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Трансфер 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Роналду ушбу мавсум барча турнирларда 32 та ўйинда 25 та гол ва 4 самарали пас берди.

Ўқилган: 2582
Криштиану Роналду Манчестер Юнайтед Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси, 5-тур. "Арсенал" ютқазди, "Астана"нинг ажойиб ғалабаси ва бошқа натижалар
07:42
Моуринью ўзи бошқарган клублардан рамзий терма жамоа тузиб чиқди
08:34
ЕЧЛ ва ЕЛ нинг ҳал қилувчи ўйинлари "Тўртлар финали" форматида ўтиши мумкин
13:07